Таълимда узвийликни таъминлаш бугунги кун талаби

    Ўзбекистон халқаро ислом академияси ректори Уйғун Ғафуров ҳамда соҳага масъул раҳбар ходимлар ва профессор-ўқитувчилар Академик лицейга ташриф буюришди.

    Улар лицейда ўқувчи ёшлар учун яратилган шарт-шароитлар ва жорий таъмирлашдан кейинги ҳолат билан танишди.

    Уйғун Ғафуров таълим муассасасида амалга оширилган фаолият ва яратилган имконият юзасидан фикр билдириб, Академик лицей ижрочи директори ва директор ўринбосарларига келгусида амалга ошириладиган вазифаларни белгилаб берди.

    Жумладан, таълим сифатини ошириш, битирувчи ёшларни тўлиқ олий таълим муассасаларига киришларини таъминлаш, зарур ҳолларда академия профессор-ўқитувчилари имкониятларидан самарали фойдаланиш юзасидан кўрсатмалар берди.

    Шунингдек, таълимнинг узвийлигини таъминлашда ҳамкорликдаги йўналишлар, жумладан, таълим муассасалари интеграцияси, академик лицей ўқув дастурларини ихтисосликка мослаштириш, Академия битирувчи босқич талабаларининг малакавий ҳамда педагогик амалиётларини ташкил этиш юзасидан ҳамкорликни янада кучайтириш, шунингдек, назарий ва амалий машғулотларни олиб боришда профессор-ўқитувчилар тажрибасидан фойдаланиш тўғрисида тавсиялар берилди.

    Маълумот ўрнида бугунги кунда академик лицейда 358 нафар ўқувчи ёшларга 27 нафар асосий штатдаги малакали педагог ўқитувчилар ва унификация фанлари доирасида академия профессор-ўқитувчилари 4 та йўналишда давлат таълим стандартлари асосида таълим бериб келмоқда. Ўқув аудиториялари 17 дона замонавий интерактив доскалар, 20 дона янги замонавий моноблоклар, янги мебеллар билан жиҳозланди.

    Уйғун Ғафуров,

    Ўзбекистон халқаро ислом академияси ректори

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates