Таниқли бастакор Мусахон Нурматов вафот этди

    Машҳур бастакор, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Мусахон Нурматов узоқ давом этган хасталикдан сўнг 56 ёшида оламдан ўтди.

    Бу ҳақда Маданият вазирлиги ахборот хизмати маълум қилди.

    Маълум бўлишича, бастакор узоқ вақтдан буён касаллик билан курашиб келган.

    Эслатиб ўтамиз, ижодкор басталаган куйлар ораси "Лайлим", "У гўзал бошқа", "Адашдим", "Яна соғиндим, яна", "Мени севиб қолсайдинг", "Хабаринг йўқ", "Қизми бу, кийикми бу", "Даврага тушган гўзал", "Оҳ, мани ватаним бу", " Келин бўлиб кетар бўлдинг Лайло", "Тўлин ой", "Найсоним Ватан" каби ўнлаб қўшиқлари машҳур.

    Шунингдек, сўнгги йилларда Мусахон Нурматовнинг ғояси ва продюссерлигида “Журналист” ва “Қодирхон” каби сериаллар суратга олинди.

    Yuz.uz таҳририяти марҳумнинг оиласи ва яқинларига чуқур ҳамдардлик изҳор этади.