баннер
28 мар 2025
12:01

    Таниқли шоир Баҳодир Исо вафот этди

    Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси, Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоир Баҳодир Исо 69 ёшида вафот этди.

    Бу ҳақда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси хабар берди.

    Баҳодир Исо 1956 йилда Фарғона вилояти Риштон туманидаги “Дутир“ қишлоғида туғилган. 1977 йилда Фарғона педагогика институтини тугатган, бироқ фаолиятини асосан адабиётга, санъатга боғлаган.

    Шоир 1988 йилда нашр этилган “Хайрли тун“ шеърий тўплами билан мухлислар қалбидан жой олган.

    Ёзувчилар уюшмасининг хабарига кўра, жаноза намози бугун соат 11:00 да Риштон туманидаги Дутир қишлоғида ўқилади.

    «Юз.уз» жамоаси марҳумнинг яқинлари ва оила аъзоларига ҳамдардлик билдиради.

    Телеграм каналимиз
    Text to speech