Танзила Нарбаева: Ўзбекистоннинг Марказий Осиё давлатлари ва Россия билан алоқалари барча йўналишларда жадал ривожланяпти

    Аввал хабар берилганидек, Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева бошчилигидаги Ўзбекистон парламенти делегацияси Марказий Осиё мамлакатлари ва Россия Федерациясининг биринчи парламентлараро форумида иштирок этяпти.

    Форумда тегишли Марказий Осиё мамлакатлари ва Россия парламент делегациялари раҳбарлари сўзга чиқди.

    Олий Мажлис Сенати Раиси Т.Нарбаева ўз нутқида сўнгги 30 йил давомида Ўзбекистоннинг Марказий Осиё давлатлари ва Россия билан муносабатлари барқарорлашиб, ўзаро ҳамкорликнинг барча йўналишларида жадал ривожланиб бораётганини таъкидлади. Турли даражадаги делегацияларнинг ўзаро ташрифлари жадал ташкил этиляпти.

    Минтақа давлатлари ва Россия Ўзбекистон учун нафақат қўшни, балки вақт билан синалган, жуда яқин дўстлардир.

    Ҳамкорлигимиз очиқлик, ўзаро ишонч, ўзаро ҳурмат ва бир-бирининг манфаатларини ҳисобга олиш тамойиллари асосида изчил кенгайиб боряпти.

    «Шу нуқтаи назардан бугунги кунда Ўзбекистоннинг минтақа мамлакатлари ва Россия билан ўзаро ҳамкорлиги стратегик шериклик, қатор мамлакатлар билан эса иттифоқчилик даражасига кўтарилганини, давлатларимиз раҳбарларининг сиёсий иродаси бунинг учун, шубҳасиз, асос бўлиб хизмат қилаётганини таъкидламоқчиман», – деди Сенат Раиси.

    Ҳозирги замондаги таҳдидлар ва оғир шароитларга қарамай, биз кўп қиррали ҳамкорлигимизни кенгайтиришнинг янги йўлларини топишга муваффақ бўляпмиз.

    Шунингдек, Марказий Осиё мамлакатлари ва Россия ўртасидаги икки томонлама савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни фаоллаштиришда парламентларнинг кўмаги муҳимлиги таъкидланди. Юқори даражада эришилган келишувларнинг амалий ижросини таъминлаш мақсадида ўзаро савдодаги тўсиқ ва чекловларни бартараф этиш учун асос бўлиб хизмат қиладиган, иқтисодий ҳамкорликни фаоллаштиришга кўмаклашадиган зарур ҳуқуқий базани яратиш таклиф этилди.

    Гуманитар алоқаларни, ёшлар алоқаларини мустаҳкамлаш, туризм соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш, шунингдек, пандемиядан кейинги барқарор тикланиш бўйича амалий ҳамкорлик масалаларига эътибор қаратилди.

    Ўзбекистоннинг қўшма ташаббусларни илгари суриш амалиётини давом эттиришдан, шунингдек, халқаро парламент тузилмалари доирасида бир-бирини қўллаб-қувватлашдан манфаатдорлиги яна бир бор тасдиқланди.

    Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Ахборот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates