Танзила Норбоева Осиё велоспорт конфедерацияси президентини қабул қилди

    Осиё велоспорт конфедерацияси президенти Осама Ал Шафар мамлакатимизга ташрифи давомида Ўзбекистон Респубилкаси Олий Мажлиси Сенати Раиси, мамлакат велосипед спорти федерацияси раҳбари Танзила Норбоева қабулида бўлди.

    Учрашувда юртимизда велоспортни янада ривожлантириш, аҳоли ўртасида оммалаштириш, айниқса, ёшлар ва хотин-қизларни ушбу спорт турига кенг жалб қилиш, профессионал спортчиларни тайёрлаш, шунингдек, Осиё велоспорт конфедерацияси билан ҳамкорликда истиқболли режаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.

    Мулоқот давомида Танзила Норбоева Осиё велоспорт конфедерацияси томонидан кўрсатилган амалий кўмак туфайли Ўзбекистон велосипед спорт федерацияси кўзга кўринарли ютуқларга эришаётганини таъкидлаб ўтди. Хусусан, Ўзбекистон эркаклар ва аёллар терма жамоалари UCI Олимпия рейтинг сеткасидан жой олиб, эркаклар терма жамоаси UCI халқаро рейтингида 52-ўриндан 34-ўринга, аёллар терма жамоаси 22-ўриндан 17-ўринга кўтарилгани алоҳида тилга олинди.

    Ўз навбатида, Осама Ал Шафар Ўзбекистонда велоспортни ривожлантириш юзасидан амалга оширилаётган саъй-ҳаракатлар, спортчилар учун яратилаётган шарт-шароитларни юқори баҳолаб, атлетларимизнинг қисқа давр ичида жаҳон велоспорт оламида ўз ўрнига эга бўлгани ва Осиё қитъаси ўзбекистонлик спортчиларнинг ютуқлари билан фахрланаётганини алоҳида таъкидлаб ўтди. Шу билан бирга, Осиё велоспорт конфедерацияси бундан кейин ҳам Ўзбекистонда велоспортни ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишларни қўллаб-қувватлашга тайёр эканлигини қайд этди.

    Шунингдек, суҳбат чоғида Ўзбекистонда велоспортнинг шоссе, тоғ ва трек турлари бўйича мусобақаларни ташкил этиш, Осиё чемпионатларини ўтказиш бўйича таклиф ва мулоҳазалар билдирилди.

    Ўзбекистон велоспорт терма жамоасининг моддий-техник базасини янада мустаҳкамлаш, хорижий мураббийларни жалб этиш орқали спортчиларни келгусидаги йирик мусобақаларга пухта тайёрлаш каби устувор масалалар юзасидан ҳамкорликни янада кенгайтиришга келишиб олинди.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates