Ана шундай тадбирлардан бири Тошкент давлат юридик университети профессор-ўқитувчиларидан иборат тарғибот гуруҳи томонидан Навоий вилоятида ўтказилди.
Унда вилоятдаги олий ўқув юрти талаблари, корхона, муассаса ва ташкилотлар ишчи-ходимлари иштирокида янги таҳрирдаги конституцияда акс эттирилаётган нормаларнинг мазмун-моҳияти тўғрисида атрофлича маълумот берилди.
Тадбир аҳолининг ҳуқуқий саводхонлиги ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчалардан хабардорлигини ошириш мақсадида ташкил этилди.
Давра суҳбатида сўнгги йилларда мамлакатимизда Янги Ўзбекистонни қуриш йўлида салмоқли ютуқларга эришилгани, Конституцияга ўзгартишлар киритиш бўйича бўлиб ўтадиган референдум мамлакатимизнинг замонавий тарихида муҳим сиёсий воқеа экани алохида эътироф этилди.
Шунингдек, иштирокчиларга Асосий қонун лойиҳасини тайёрлаш жараёнида фуқароларнинг фаол иштирок этгани ва Бош қонунимиз мамлакат ҳаётининг барча жабҳаларида кечаётган туб ўзгаришларнинг узвий қисми бўлиб, уларнинг мустаҳкам ҳуқуқий асосини яратиши ҳамда жамиятдаги бугунги реал воқеликка ва шиддатли ислоҳотлар мантиғига мослаштирилгани етказилди.
Янги таҳрирдаги Конституция ижтимоий, демократик, ҳуқуқий ва чинакам халқпарвар давлатчилик асосларини яратиши, аҳоли фаровонлигини ошириши, инсон ҳуқуқ ва манфаатлари, қадр-қимматини янада юксалтириши ҳамда фуқаролар ҳаётининг барча соҳаларини либераллаштиришда муҳим омил бўлиши, шу ўринда Янги Ўзбекистон тараққиётида янги даврни бошлаб бериши алоҳида таъкидланди.