"Nasa" Марсдаги вертолёти саёҳатини якунлади

    "NASA"нинг Ingenuity вертолёти энди Марсдаги Джезеро кратерининг чангли ландшафтлари устида парвоз қилмайди. Унинг тарихий саёҳати ниҳоясига етди.

    Ingenuity Марсда 1000 кунга яқин вақт ўтказди. Бу вақт давомида у Perseveranse роверига ҳудудни ўрганишга ёрдам берган. Бироқ, 72 парвоз пайтида Ingenuity билан алоқа узилганлиги қайд этилган. Охирги суратлар асосида вертолёт ротор қанотларидан бирига зарар етганлиги маълум бўлган.

    Вертолёт бутун вақт давомида 17 километрдан йироқ масофани босиб ўтди ва унинг максимал баландлиги 24 метрга етди. Ушбу кўрсаткичлар ишлаб чиқарувчилар кутганидан, тезлиги ҳам режалаштирилган тезликдан юқори бўлган.

    Юқори кўрсаткичларни кўрсатиб ишлаб чиқарувчиларни ҳайратда қолдирган вертолёт тарихда қолди.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates