Ташқи ишлар вазири ТДТ Бош котиби билан учрашди

    Халқаро ҳамкорлик 23 январ 2023 1508

    2023 йил 23 январда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири в.б. Бахтиёр Саидов Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти ташқи ишлар вазирлари кенгаши мажлисида кузатувчи сифатида иштирок этиш учун мамлакатимизга ташриф буюрган Туркий давлатлар ташкилоти (ТДТ) Бош котиби Кубаничбек Омуралиев билан учрашди.

    Томонлар Ўзбекистон ва ТДТ ўртасидаги турли йўналишларда муносабатларни ривожлантиришдаги ижобий суръат мамнуният билан қайд этдилар. Ташкилотнинг 2022 йил ноябрь ойида бўлиб ўтган Самарқанд саммити якунлари бўйича қабул қилинган стратегик қарорларни амалга оширилиш жараёни муҳокама этилди.

    Савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтириш, ТДТ минтақасининг транспорт-транзит салоҳиятидан фойдаланиш, АКТ, рақамли ва яшил иқтисодиёт соҳаларида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, туризм, таълим ва маданият йўналишларида ўзаро ҳамкорлик масалалари кўриб чиқилди.

    К.Омуралиев Ташкилот Котибияти Ўзбекистоннинг ТДТга раислигидан кўзланган мақсад ва вазифаларни амалга оширишда фаол иштирок этишга тайёрлигини маълум қилди.

    Мулоқот чоғида минтақавий кун тартибидаги долзарб масалалар ҳам кўриб чиқилди, деб хабар беради Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates