Ташқи ишлар вазирлигида Бирлашган Араб Амирликлари элчиси қабул қилинди

    Томонлар сўнгги кунларда Ўзбекистон фуқароларининг Бирлашган Араб Амирликлари ҳудудига киришларида кузатилаётган қийинчиликлар билан боғлиқ вазият бўйича фикр алмашди.

    2024 йил 2 декабрь куни ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Бахромжон Аълоев Бирлашган Араб Амирликларининг Ўзбекистон Республикасидаги элчиси Саид Матар ал-Қамзийни қабул қилди.

    Учрашувда икки мамлакат ўртасида сиёсий, савдо-иқтисодий ва инвестициявий алоқаларни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

    Шу билан бирга, томонлар сўнгги кунларда Ўзбекистон фуқароларининг Бирлашган Араб Амирликлари ҳудудига киришларида кузатилаётган қийинчиликлар билан боғлиқ вазият бўйича фикр алмашди.

    Мавжуд ҳолатни имкон қадар қисқа муддатларда ҳал қилиш бўйича тегишли чора-тадбирлар кўришга келишиб олинди.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates