Бу ҳақда Арманистон ва Озарбайжон ташқи ишлар вазирликларининг қўшма баёнотида маълум қилинди.
“Икки томонлама музокаралар нормаллаштириш жараёни билан боғлиқ барча масалаларни муҳокама қилиш учун энг самарали формат эканлиги тасдиқланди ва шу асосда натижага йўналтирилган бундай мулоқотни давом эттиришга қарор қилинди”, дейилади хабарда.
Давлат раҳбарлари “чегараларни делимитация қилиш жараёнида эришилган ютуқларни қайд этиб, тегишли давлат комиссияларига бу борадаги амалий ишларни давом эттириш бўйича топшириқлар беришди”.
“Томонлар, шунингдек, икки томонлама музокаралар ва икки давлат ўртасида ишончни мустаҳкамлаш чора-тадбирларини давом эттиришга келишиб олишди”, дейилади хабарда.
Пашинян ва Алиев, шунингдек, Бирлашган Араб Амирликлари Президенти Шайх Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаёнга самимий меҳмондўстлик ва икки томонлама учрашувни ташкил этгани учун миннатдорлик билдирди, деб хабар беради interfax.ru.








