БААда Пашинян ва Алиевнинг учрашуви бошланди

    Арманистон Бош вазири Никол Пашинян ва Озарбайжон Президенти Илҳом Алиевнинг БАА пойтахти Абу-Дабида музокараси бошланди. Бу ҳақда Арманистон ҳукумати ва Озарбайжон президенти матбуот хизматлари хабар берди.

    Озарбайжон Президентининг матбуот хизмати учрашувдан мамлакатлар раҳбарларининг қўл бериб кўришгани акс этган суратларни эълон қилди. Арманистон Бош вазири матбуот котиби Назели Багдасарян учрашув Арманистон ва Озарбайжон ўртасидаги тинчлик жараёни доирасида ўтаётганини таъкидлади.

    Музокараларда Еревандан Бош вазир ўринбосари Мгер Григорян, Хавфсизлик кенгаши котиби Армен Григорян, ташқи ишлар вазири Арарат Мирзоян ва Арманистон Республикаси Миллий кенгаши вице-спикери Рубен Рубинян иштирок этмоқда. Бокудан йиғилишда Озарбайжон ташқи ишлар вазири Жейҳун Байрамов, Бош вазир ўринбосари Шаҳин Мустафоев ва Озарбайжон Президенти маслаҳатчиси Ҳикмет Гаджиев қатнашмоқда.

    Озарбайжон ва Арманистон ўртасида тинчлик шартномаси бўйича музокаралар бир неча йиллардан бери давом этмоқда, бироқ унга тайёргарлик 2022 йилда фаоллашди. 2025 йилнинг март ойида икки давлат ташқи ишлар вазирликлари тинчлик шартномаси имзолашга тайёрлигини эълон қилди. Арманистон Бош вазирининг таъкидлашича, ҳужжат муҳокамаларнинг бутун даври давомида “сезиларли эволюция”дан ўтган. Озарбайжон Президенти “Жанубий Кавказда тинчлик ўрнатиш” вақти келганини айтди.

    Ҳужжат ҳали расман эълон қилинмаган, бироқ унда 17 та модда борлиги маълум. Шартномада Арманистон ва Озарбайжон бир-бирининг ҳудудий яхлитлиги ва чегараларининг дахлсизлигини тан олади ва шу асосда чегараларини делимитация ва демаркация қилади. Ўтган бир ой ичида Боку ва Ереван чегара бўйлаб учинчи давлат қўшинлари киритилмагани ва халқаро судлардан ўзаро даъволарни қайтариб олишни тасдиқловчи иккита муҳим модда бўйича келишиб олишди. Томонлар, шунингдек, келишув имзоланишидан олдин мавжуд бўлган баҳсли масалалар бўйича судга даъво қўзғатмасликка келишиб олишди, деб хабар беради rbc.ru.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates