Мазкур мажмуада 2021 йилнинг январь-май ҳолатига кўра, товар маҳсулотлари ишлаб чиқариш режасини 145,2 фоизга бажарилган. Ўсиш суръати эса 109,8 фоизни ташкил этган.
Шу билан бирга, бу йил бирлашма меҳнат жамоаси олдига 714,3 тонна оловга бардошли керамика маҳсулотларини ишлаб чиқариш вазифаси қўйилган бўлиб, май ойига қадар маҳсулот тайёрлаш режаси 109,8 фоизга бажарилди.
Бундан ташқари, 90,4 тонна молибден метали ишлаб чиқарилиб, амалдаги режа 116,5 фоизга етган.
Учрашувда томонлар ҳудудда савдо-логистик тармоғини ривожлантириш, металл, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш, технологик корхоналар фаолиятини ривожлантириш юзасидан ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинмоқда, дея хабар беради вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати.