Сафар доирасида Татаристоннинг «Компрессормашремсервис» компанияси директори Александр Черняков билан ташкил этилган учрашувда мазкур корхона билан йирик компрессорларни таъмирлаш ва уларга эҳтиёт қисмларни ишлаб чиқаришни ташкил этиш бўйича бир қатор келишувларга эришди. Шериклар билан ҳамкорликда «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖ, «Тошкент ИEС» АЖ, «Maxam-Chirchiq», «Ангрен ИEС» каби йирик корхоналардаги мавжуд компрессорларни таъмирлашни йўлга қўйиш каби лойиҳалар шулар жумласидандир.
Музокаралар чоғида Тошкент вилоятининг инвестиция салоҳияти, «Ангрен», «Чирчиқ-Химград» эркин иқтисодий зоналари имкониятлари тақдимоти ҳам амалга оширилди.
«ICL» компаниялар гуруҳи раҳбарининг ўринбосари Сергей Соловьев билан IT-инфратузилма, тизимли интеграция, маълумотлар тизимини ва рақамли ечимларни яратиш ҳамда компьютер ва серверлар ишлаб чиқариш, шунингдек, Ўзбекистонда IT-парк, ретейл корхоналар ва IT тизимда фаолият юритаётган йирик компаниялар билан учрашувлар ташкил этишга келишиб олинди.
Ахборот-коммуникация технологиялари соҳасига ихтисослаштирилган «ETERNITY» IT мактаби фаолияти билан яқиндан танишилди.
Мазкур соҳаларда Ўзбекистон бозорини ўрганган ҳолда, компьютер ва серверларни ишлаб чиқариш ҳамда йирик саноат объектлари учун ишлаб чиқариш тизимини автоматлаштиришни жорий этиш учун инвестиция киритиш масаласи кўриб чиқилди.
Шу билан бирга, сафар давомида бошқа бир қатор корхона ва компаниялар раҳбарлари билан ҳам бир қанча йўналишларда музокаралар олиб борди.
Хусусан, «АРХИТEКТУРНОЭ БЮРО АБ1» компанияси директори Иван Мошка билан ўтказилган учрашувда электр таъминотини тақсимлаш ва автоматлаштириш бўйича техник ечимларни ишлаб чиқариш ҳамда тез битадиган бино ва иншоотларни қуриш бўйича ҳамкорлик қилиш борасида келишиб олинди, деб хабар беради Тошкент вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати.