Татаристон делегацияси маҳалла институти билан қизиқди

    Жорий йил 22 майда Тошкент шаҳар ҳокими в.б. Шавкат Умурзоқов Татаристон Республикасининг делегацияси билан учрашди.

    Делегацияга Татаристон Республикаси Раиси Администрациясининг раҳбари Асгат Сафаров бошчилик қилди.

    Шунингдек учрашувда ҳоким ўринбосарлари, Шайхонтоҳур ва Сергели туманлари ҳокимлари Тошкент шаҳар ҳокимлигининг бир қатор ходимлари иштирок этди.

    А. Сафаров ҳудудлараро ҳамкорлигимиз кўп йиллик тарихга эканлигини, унинг жадал ривожланишига олий даражада ташкил этилган мулоқот катта ҳисса қўшаётганини таъкидлади. Шунингдек, Тошкентда истиқомат қилаётган 200 мингдан ортиқ татар юртдошларимизга бўлган ҳурмат ва маданий эҳтиёжларига эътибор учун алоҳида миннатдорлик билдирди.

    Бундан сўнг, Қозон шаҳрининг мери Илсур Метшин илиқ қабул учун миннатдорлик билдириб, ўз-ўзини бошқариш органлари, хусусан, бутун дунёда ягона ва ўзига хос бўлган маҳалла институтининг фаолиятини ўрганишга қизиқиш билдирди.

    Ш. Умурзоқов маҳалла фуқаролар йиғинларининг тузилмаси ва вазифалари ҳақида батафсил маълумот берди, ҳоким ёрдамчилари, ёшлар етакчилари, хотин-қизлар фаоллари ва профилактика нозирларининг фаолиятини таърифлади. Бундан ташқари, у “Аёллар дафтари”, “Темир дафтар” ва “Ёшлар дафтари”, уларнинг мақсади ва пойтахтимиздаги натижалари ҳақида сўзлаб берди.

    Б. Зоҳидов маҳаллалардаги ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламларини қўллаб-қувватлашга қаратилган давлат дастурлари ҳамда ҳокимлик ва бошқа тегишли ташкилотлар ёрдамига муҳтож фуқаролар ҳақида маълумот тўплаш ва илтимосномалар киритишга доир вазифалари ҳақида тўхталиб ўтди, деб хабар беради Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати.

    Учрашув якунида тарафлар мулоқотни амалда давом эттиришга ва маҳаллалар фаолиятини жойида ўрганишга келишиб олди.

    No date selected
    октябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates