Таянч ихтисослаштирилган мактаблар учун имтиҳон саналари аниқ бўлди

    Имтиҳон рухсатномасини юклаб олиш учун талабгорнинг ariza.piima.uz сайтига киритилган телефон рақамларига смс-хабарнома юборилади.

    Ўзбекистонда таянч ихтисослаштирилган мактабларининг имтиҳонлари жорий йилнинг 25-26 июль кунлари бўлиб ўтади.

    Рухсатномани юклаб олиш учун талабгор ariza.piima.uz сайтига кириб, “Шахсий кабинет” ига ўз ID рақамини киритиши керак.

    Кириш имтиҳонлари бир босқичда йўналишлар бўйича қуйидаги тартибда ўтказилади:

    Аниқ фанлар йўналиши учун:

    -математика фанидан 30 та топшириқ (тест шаклида);

    -инглиз тили фанидан 15 та топшириқ (тест шаклида).

    Табиий фанлар йўналиши учун:

    -табиий (сcеинcе) фанларидан 30 та топшириқ (тест шаклида);

    -инглиз тили фанидан 15 та топшириқ (тест шаклида).

    Талабгорларга топшириқларни бажариш учун 90 дақиқа вақт берилади.

    2023-2024 ўқув йилида Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги 3 та Таянч ихтисослаштирилган мактаблари:

    — Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган мактабининг – аниқ фанлар йўналиши бўйича 5-синфига;

    — Мирзо Улуғбек номидаги ихтисослаштирилган мактабининг – аниқ фанлар йўналиши бўйича 7-синфига;

    — Абу Али ибн Сино номидаги ихтисослаштирилган мактабининг – табиий фанлар йўналиши бўйича 7-синфига қабул қилинади.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates