Театр ибратхонадур

    Мактаб ва  мактабгача таълим, Маданият ва туризм вазирлиги,  “Маҳалла” хайрия жамоат фондининг қўшма қарорига асосан, май ойи мамлакатимизда  “Театр ойлиги” деб эълон қилинган эди.

    Ойлик доирасида Фарғона вилоят санъат усталари, театр ижодий жамоалари мактаб ва мактабгача таълим муассасаларида таълим-тарбия олаётган ёшлар билан маданий — маърифий тадбирлар, ижодий учрашувлар ўтказиб, сара саҳна асарларини намойиш этмоқда.

    – Мактабимиз ўқувчи-ёшлари ва вилоят Рус драма театри ижодий жамоаси билан бўлиб ўтган жонли мулоқот, саҳна томошалари эсда қоларли воқеа ва ҳодисаларга бой бўлди, – дейди Фарғона шаҳридаги 15-умумтаълим мактаби директори Муҳайё Юсупова. – Бундай мулоқотлар аввало баркамол авлод таълим-тарбияси, тафаккур хазинасини бойитади. Амалий мулоқотлар ёшларнинг театр ва саҳна санъати ва ижодий иш жараёни билан боғлиқ тасаввурларини бойитди, дунёқарашларини кенгайтиришга хизмат қилаётгани билан аҳамиятли.

    – Вилоят қўғирчоқ театрининг “Очил дастурхон” саҳна асарини мириқиб томоша қилдик, – дейди Фарғона шаҳридаги 7-умумтаълим мактабининг 6 -синф ўқувчиси Шоҳзамон Абдураҳмонов. – Ҳаммамизга таниш бўлган эртак қаҳрамонлари билан мулоқот қилиш, бир саҳна, мақсад атрофида жам бўлиш бошқача бўларкан. Ўзимизни эртаклар оламида юргандек ҳис қилдик. Таассуротларимиз бир олам. Синф раҳбаримиз билан қўғирчоқ театрига тез-тез келиб, янги саҳна асарларни томоша қилишни мақсад қилиб олдик.

    Қизиқарли савол-жавоблар, амалий мулоқотларга бой бўлган театр ойлиги доирасида вилоят мусиқали драма театри жамоаси томонидан “Сеҳрли либос”, “Уфқ”, “Олтин жўжа”, Марғилон шаҳар мусиқали мақом театри “Сеҳрли чимилдиқ ёхуд ёшликни қўмсаб”, “Навоий”, “Ҳалима”, қўғирчоқ театрининг “Мусиқали чойхона”, “Карвонсарой”, “Очил дастурхон” каби саҳна асарлари томошабинларда катта таассурот қолдирди.

    Расулжон Камолов,

    “Янги Ўзбекистон” мухбири.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates