Якшанба куни Axsiosнинг хабар беришича, Ўмон ҳукумати АҚШ ва Халқаро атом энергияси агентлиги (МАГАТЭ) шафелигида “фуқаролик мақсадларида” уранни бойитиш бўйича минтақавий консорциум тузишни таклиф қилган. Axsios маълумотларига кўра, консорциум объектларининг жойлашуви сўроқ остида қолмоқда. Порталга номи ошкор этилмаган манбанинг айтишича, АҚШ уларни Эрондан ташқарида жойлаштиришни истайди.
Агар у Эрон ҳудудида жойлашган тақдирда, Эрон уранни бойитиш бўйича минтақавий консорциум тузиш ғояси асосида АҚШ билан ядровий битим тузишга тайёр, дейилади хабарда.
Портал манбасига кўра, агар консорциум Эрондан ташқарида жойлашган тақдирда, у “албатта барбод бўлишга маҳкум бўлади”. Сешанба куни АҚШ Президенти Дональд Трамп АҚШ ва Эрон ўртасидаги потенциал келишув Эрон Ислом Республикаси томонидан уранни бойитишнинг ҳеч қандай шаклини назарда тутмаслигини айтди. Душанба куни Эрон депутати Аболфазл Зоҳраванднинг айтишича, АҚШнинг Эрон Ислом Республикасига ядровий келишув бўйича таклифлари уранни бойитишни тўхтатиш ва АҚШ, Саудия Арабистони, БАА, Қатар ва Эрон ўртасида консорциум тузишни назарда тутади. Эрон аввалроқ уранни бойитишни вақтинча тўхтатиб туриш вариантини кўриб чиқмаётганини билдирган бўлса, Эрон Ташқи ишлар вазирлиги шундан сўнг бойитишни бир йилга тўхтатиб қўйиш имкониятини изоҳлаган эди. Бундан ташқари, Теҳрон консорциум тузиш Эрон ҳудудида бойитишга муқобил бўлмаслиги кераклигини айтди, деб хабар беради ria.ru.









