Темир йўл линиясининг очилиш маросими бўлиб ўтди

    Транспорт 21 феврал 2024 1157

    «Хайратон – Мозори Шариф» темир йўл линиясини қайта тиклаш ва таъмирлаш ишларига бағишланган тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

    Жорий йилнинг 21 февраль куни «Хайратон станциясида «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ҳамда Афғонистон темир йўл бошқармаси вакиллари иштирокида «Хайратон – Мозори Шариф» темир йўл линиясини қайта тиклаш ва таъмирлаш ишларига бағишланган очилиш маросими бўлиб ўтди.

    Томонларнинг келишувига асосан, тиклаш ишлари босқичма-босқич амалга оширилиши режалаштирилган бўлиб, "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ томонидан биринчи босқич учун 120 нафар ишчи ходим сафарбар қилинди.

    Биринчи босқичда юк вагонларини қисқа муддатда «Наибобод» станциясига етказиб бериш кўзда тутилган. Ушбу мақсадда «Хайратон» станциясининг «Б» паркида ҳамда темир йўл инфраструктурасининг 57 км бўлган ҳудудларида тўлиқ тиклаш ишлари параллель равишда ташкил этилади.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates