1 февралдан темирйўл чипталари нархи оширилади

    Ўзбекистонда 2025 йил 1 февралдан бошлаб темирйўл чипталари нархи оширилади.

    "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ матбуот хизматининг хабар беришича, соҳада темир йўл инфратузилмаси харажатлари, электр энергияси, ёқилғи ва транспорт харажатларини қоплаш, шунингдек, янги юқори тезликда ҳаракатланувчи электропоездларни харид қилиш ва йўловчи вагонлари паркини янгилаш, темирйўл вокзаллари фаолиятини янгича замонавий талабларига мувофиқ олиб бориш ва йўловчиларга сифатли хизмат кўрсатиш мақсад қилинган.

    Шу сабабли юқори тезликда ҳаракатланувчи "Афросиёб" электропоездларнинг ВИП, бизнес тоифадаги чипта нархлари 25 фоизга, эконом тоифадаги чипта нархлари 20 фоизга ҳамда тезюрар йўловчи поездлар "Шарқ", "Насаф" ва "Ўзбекистон" поездларнинг чипта нархлари 30 фоизга оширилмоқда.

    "Афросиёб" электропоездларни чипта нархлари қуйидагича:

    Тошкент—Бухоро

    — ВИП 994 000 сўм;
    — бизнес 751 000 сўм;
    — эконом 484 000 сўм;

    Тошкент—Қарши

    — ВИП 854 000 сўм;
    — бизнес 634 000 сўм;
    — эконом 406 000 сўм.

    Тошкент—Самарқанд

    — ВИП 619 000 сўм;
    — бизнес 450 000 сўм;
    — эконом 294 000 сўм.

    Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 10-октабрдаги "Ўзбекистон Республикаси темир йўл транспорти соҳасини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-329-сонли Қарорига мувофиқ 2024 йил 1 январдан бошлаб юқори тезликдаги ва тезюрар йўналишдаги поездларда йўловчиларни ташиш хизматлари тарифларини давлат томонидан тартибга солиш амалиётидан воз кечиш, шунингдек, уларни бозор тамойиллари асосида тартибга солиш механизмига ўтилди.

    No date selected
    январ, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates