Теридаги холлар онкологик муаммоларга сабаб бўладими?

    Қуёш нурида тобланиш натижасида ҳам холларнинг хусусияти ўзгариб, хавфли тус олиши эҳтимолдан холи эмас.

    — Хол одамнинг бўйин ёки бош каби аъзоларида жойлашган бўлса, уни жароҳатланишдан эҳтиётлаш лозим. Чунки бўйинга ҳар куни кийимларнинг ёқаси тегиб ишқаланади. Бошда бўлса, сочни тараганда тароқ тегиб, жароҳатлаши мумкин, — дейди онколог Тожиддин Мустафоев. — Бундан ташқари, қуёш нурида тобланиш натижасида ҳам холларнинг хусусияти ўзгариб, хавфли тус олиши эҳтимолдан холи эмас.

    Холларни уйда мустақил даволашга ҳаракат қилиш оқибатида баъзан пигмент тўқимасида пайдо бўладиган хавфли ўсма — меланома юзага келиши мумкин. Унга ҳар хил малҳамлар суриш, билиб-билмай, турли усулларни қўллаш терига зарар бериш эҳтимоли юқори.

    Холлар бирдан пайдо бўлса, қисқа вақт ичида кўпайса, ёрилса ёки усти дағаллашса, ранги тўқ бўлиб ўзгарса, албатта онколог мутахассисга бориш лозим.

    Хол безовта қила бошладими, унга сира эътиборсиз бўлмаслик керак. Чунки у яллиғланса, ёмон сифатли ўсмага айланиши тезлашади.

    Онколог кўригида бўлиш ва мутахассиснинг аниқ ташхисига асосланиб, тавсияларни ўз вақтида бажариш зарур.

    Агар хол оддий шамоллаш ёки яллиғланиш туфайли пайдо бўлса, у ҳолда бемор керакли шифокор ҳузурига юборилади.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates