Термиз ҳайвонот боғида иккита ноёб жонивордан насл олинди

    Яна бир ноёб ҳайвон – Ўзбекистон Қизил китобига киритилган Бухоро тоғ қўйи ҳам болалади.

    Асосан Шимоли-шарқий Африкада учрайдиган Африка ёлдор қўйи қўзилади.

    Ушбу ноёб жуфт туёқлилар туркумига мансуб ҳайвон 12-17 йил яшайди.

    Қўйларнинг бу тури оила бўлиб яшайди. Ўт-ўланлар, ўсимликлар билан озиқланади.

    Яна бир ноёб ҳайвон – Ўзбекистон Қизил китобига киритилган Бухоро тоғ қўйи ҳам болалади.

    Бу ноёб тур Ўзбекистон даштларида учрайди. У 12-15 йил умр кўради.