Мактабда замонавий информатика ва робототехника хоналари, рақамли кутубхона ташкил қилинди. Хоналар замонавий компьютер техникалари ва интерактив сенсорли доскалар билан жиҳозланди.
Илм масканидаги бу каби имкониятлар ихтисослаштирилган мактабнинг самарали фаолият юритиши, ўқувчиларнинг ахборот-коммуникация технологиялари ва дастурлаш йўналишида ўз билим ва иқтидорларини намойиш этишларида муҳим омил бўлиб хизмат қилиши, шубҳасиз.
Тантанада “Бир миллион дастурчи” йирик лойиҳаси доирасида Топ-100 таликка кирган ўқитувчиларни, Nanodegree гранти соҳиблари ва ихтисослаштирилган мактабга кириш имтиҳонида энг юқори балл тўплаган 5 нафар ўқувчини тақдирлаш маросими ҳам бўлиб ўтди.









