Техникум ва коллежларда ўқув жараёни қачондан бошланади?

    Таълим 19 ноябр 2020 55524

    АОКАда ўтган брифингда Олий ва ўрта-махсус таълими вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Фарҳод Бабашев саволларга жавоб қайтарди. 

    Савол: Абитуриентларни ўқишга қабул қилишда ногиронлиги бўлган ёки ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар фарзандлари учун алоҳида грант ўринлари белгиланганми?

    Жавоб: Профессионал таълим муассасаларига етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган ўқувчилар ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож оила фарзандлари қабул параметрларидан ташқари қўшимча давлат гранти асосида ўқишга қабул қилинади.

    Савол: Қабул режасидан ортиқ келиб тушган ҳужжатларни қўшимча қабул қилишга рухсат бериладими?

    Жавоб: Бу борада ота-оналар ва абитуриентларнинг таклифлари тегишли вазирликлар ва идоралар, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан кўриб чиқилади ҳамда Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича давлат комиссиясига таклиф киритилади.

    Савол: Қабул квотасидан кам абитуриент топширган, лекин гуруҳ шаклланиши учун ўқувчилар сони етарли бўлмаган касбларга ҳужжат топширган талабалар нима қилади?

    Жавоб: Гуруҳ шаклланган турдош касб ва мутахассисликларга ҳужжат топшириш имкониятлари яратилиши режалаштирилган.

    Савол: Ёзма имтиҳонга қатнашмаган талабаларга агар қабул квотасида етарли ўрин бўлса, шартнома асосида ўқишига рухсат этиладими?

    Жавоб: Профессионал таълим муассасаларига қабул барча учун (ҳам давлат гранти, ҳам тўлов-контракт бўйича) тенг ҳуқуқлилик, ягона қабул қоидалари ва ягона танлов асосида амалга оширилиб, кириш имтиҳонларида (тест синовлари, касбий (ижодий) имтиҳон, ёзма имтиҳонда энг юқори балл тўплаган абитуриентларнинг давлат грантлари бўйича биринчи навбатда қабул қилиниш ҳуқуқи таъминланади.

    Қолган абитуриентлар баллар рейтинги асосида белгиланган тўлов-контракт параметрлари доирасида қабул қилиниш ҳуқуқига эгадирлар.

    Савол: Меҳрибонлик уйидан келган ўқувчи ёзма имтиҳонга қатнашадими?

    Жавоб: Профессионал таълим муассасаларига етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган ўқувчилар ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож оила фарзандлари қабул параметрларидан ташқари қўшимча давлат гранти асосида ўқишга қабул қилинади.

    Лекин коллеж ва техникумларга ҳужжат топширган барча абитуриентлар саралаш имтиҳонларида қатнашиши лозим.

    Савол: Техникум ва коллежларда ўқув жараёни қачондан бошланади?

    Жавоб: Ўқув жараёнини бошлаш учун биринчи навбатда саралаш имтиҳонларини ўтказиш ва натижаларни эълон қилиш керак бўлади.

    Натижалар эълон қилингандан сўнг ўқувчилар ўртасида ўқув йилини бошлаш ва таълим жараёнини анъанавий ёки масофавий ташкил этиш бўйича сўровнома ўтказилади.

    Янги ўқув йилини анъанавий тарзда бошлашга тайёр бўлган коллеж ва техникумларда ўқув жараёнини бошлаш масаласини туман (шаҳар) халқ депутатлари кенгаши муҳокамасидан ўтказилади.

    Таълим муассасаларнинг тайёргарлик ҳолатини ўрганиш ва сўровнома натижалари таҳлили асосида ўқув йилини бошлаш муддатлари белгиланади ҳамда қўшимча равишда эълон қилинади.

    Савол: Университет қошидаги техникум бўлса, фақат ўша университетга топширадими ёки бошқа университетга ҳам йўналиши бўйича суҳбат билан қабул қилинадими?

    Жавоб: Ўрта махсус таълим дастурларини муваффақиятли тамомлаган битирувчилар ўз соҳасига мос бакалавриат таълим йўналишлари бўйича кириш имтиҳонларисиз якка тартибдаги суҳбат орқали олий таълим муассасаларида 2-курсдан ўқишини давом эттириш ҳуқуқига эга бўлади.

    Бунда Сиз ҳужжат топширган техникумга фақатгина тегишли олий таълим муассасалари эмас, ўқишга кирган йўналишига қараб бошқа олий таълим муассасаларига ўқишга кириш имконияти мавжуд.

    Бу бўйича алоҳида тартиб ишлаб чиқилади ва батафсил ахборот берилади.

    Савол: Имтиҳонга узрли сабабларга кўра келолмаса, имтиҳондан четлатиладими?

    Жавоб: Абитуриент рухсатномасида кўрсатилган сана ва вақтда тест синовларида иштирок этади. Мазкур сана ва вақт қатъий ҳисобланиб, бошқа сана ва вақтда тест синовларида иштирок этишга рухсат берилмайди.

    Савол: Нукус шаҳри тиббиёт коллежига ўқишга топширдим, ёшим 27 да. Мен коллежга кира олмасам, супер контракт пулини тўлаб ўқисам бўладими?

    Жавоб: Бу йилги қабул жараёнларидан келиб чиқиб, бу таклифлар ҳам албатта кўриб чиқилади.

    Савол: Коллежларда кириш имтиҳонлари ташкил этиш харажатлари бюджетдан ташқари маблағ бўлмаганда ким томонидан қопланади?

    Жавоб: Бундай ҳолатларда Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 11 ноябрдаги
    715-сон қарорига мувофиқ саралаш имтиҳонлари харажатлари Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланади.

    Савол: 2017/2020 ўқув йилларида ўқишни имтиёзли диплом билан битирганлар учун имтиёз, университетга 2-курсдан йўлланма йўқми?

    Жавоб: Техникумларни битирганлар учун олий таълим муассасаларига киришлари учун имтиёз 2020/2021 ўқув йилидан ўрта махсус таълим дастурларини муваффақиятли тамомлаган (техникумларни) битирувчилар учун татбиқ этилади.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates