Республика тез тиббий ёрдам маркази Сурхондарё вилояти филиалига бир кунда ўртача 3000 дан зиёд чақириқ келиб тушади. Мурожаатларнинг аксарияти 17:00 дан тунги 01:00 га қадар бўлган вақт оралиғига тўғри келади.
Албатта, бундай тиғиз пайтда беморларга ўз вақтида биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш муҳим аҳамиятга эга. Шу боис вилоят "Тез ёрдам" хизматида бу масалага инновацион ечим сифатида электроскутерлардан фойдаланиш йўлга қўйилди.
Тўғри, улар замонавий “103” автомашиналари каби қулайликларга эга бўлмаса-да, тирбандликлар ва ҳаракатланиш қийин бўлган жойларда осон юра оладиган транспорт воситаси саналади.
Бу эса шифокорларнинг белгиланган манзилга кечикмай етиб бориши ва оғир бўлмаган беморларга ўз вақтида биринчи тиббий ёрдам кўрсатишига хизмат қилади.