Тезлик пасайтирилиши йўлларда ўлим даражасини қисқартириши мумкинми?

    Шаҳарларда энг юқори тезликни соатига 10 километрга камайтириш ўлим даражасини йилига 0,8 кишига (ҳар 100 000 кишига) камайтиришда ёрдам беради. Ўзбекистон учун бу 614 нафар инсоннинг ҳаётини сақлаб қолиш, деганидир.

    Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти экспертлари ўрнатилган максимал тезликнинг пасайиши йўлдаги ҳолатга (транспортнинг ўртача тезлиги) ва йўллардаги ўлим даражасига қандай таъсир қилишини таҳлил қилди.

    "Тадқиқот доирасида қуйидаги натижалар олинди:

    1. Шаҳарларда энг юқори тезликни соатига 10 километрга камайтириш ўлим даражасини йилига 0,8 кишига (ҳар 100 000 кишига) камайтиришда ёрдам беради. Ўзбекистон учун бу 614 нафар инсоннинг ҳаётини сақлаб қолиш, деганидир.

    2. Энг юқори тезлик ўртача ҳаракат тезлигига сезиларли таъсир кўрсатмайди. Ҳаракат тезлиги ва саёҳат вақтига асосий таъсир этувчи омил йўл инфратузилмасининг сифати ҳисобланади.

    3. Қонун устуворлиги рейтингининг 1 баллга ортиши ҳар йили йўлларда ўлим даражасини 3,3 кишига (ҳар 100 000 кишига) қисқартириши мумкин.

    Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, ҳар йили йўл-транспорт ҳодисалари оқибатида 1,3 миллион киши ҳалок бўлади ва 20-50 миллион киши жароҳат олади. Шу билан бирга, йўл-транспорт ҳодисалари туфайли жаҳон иқтисодиётига ҳам сезиларли зарар етишини таъкидлаш лозим. “Йўл ҳаракати хавфсизлигига инвестиция қилиш: глобал хусусий сектор мажбурияти” номли тадқиқот натижаларига кўра, бахтсиз ҳодисалар глобал иқтисодиётга йилига 518 миллиард доллар зарар келтиради.

    Халқаро миқёсда таҳлил қилиш мақсадида биз 140 та мамлакатга оид маълумотларни тўпладик. Тадқиқот натижаларига асосланиб, тезликни пасайтириш транспортнинг ўртача тезлигига сезиларли таъсир кўрсатмайди ва йўллардаги ўлим даражасини қисқартиради, деган хулосага келиш мумкин.

    Бироқ, тезликни чеклаш фақат йўл ҳаракати қоидаларини яхшилаш ва тегишли инфратузилма мавжуд бўлса, ижобий таъсир кўрсатади. Бу хавфсизликни таъминлаш ва ўртача тезликни сақлашда муҳим омил ҳисобланади.

    Бундан ташқари, паст тезликда содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаларида оғир жароҳатлар улуши камаяди. Бу соғлиқни сақлаш харажатларини камайтириш ва ҳалокатдан кейин одамларнинг тезроқ соғайишига имкон яратади. Иқтисодий нуқтаи назардан, йўл-транспорт жароҳатлари натижасидаги зарар паст даромадли мамлакатларда ялпи миллий маҳсулотнинг тахминан 1 фоизига, ўрта даромадли мамлакатларда 1,5 фоизига ва юқори даромадли мамлакатларда 2 фоизига тенг деб ҳисобланади", дейилади институт хабарида.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates