Тиббий таълимда 2 баробар кўп бакалавр, 2,3 баробар кўп магистрант мутахассислар тайёрланади

    Таълим 6 сентябр 2021 2964

    Тиббий таълимда бакалавриат йўналишидаги ўринлар 2 баробар, магистратура 2,3 баробарга оширилди.

    2016 йил мамлакатимизда тиббиёт йўналишида 7 та олий таълим муассасаси фаолият юритган бўлса, бугун улар сони 11 тага етказилди.

    6 та ҳудуддаги (Навоий, Сирдарё, Жиззах, Қашқадарё, Наманган ва Тошкент вилоятлари) олий таълим муассасаларида тиббиёт факультетлари, 2 та ҳудудда (Қорақалпоғистон Республикаси ва Фарғона вилояти) тиббиёт институтлари ташкил этилди.

    Қолаверса, тиббий таълимдаги квоталар 2017 йилга нисбатан бир неча баробарга оширилиб, соҳада кадрлар тайёрлаш кўлами янада кенгайтирилди. Хусусан, бакалавриатдаги ўринлар 2 баробарга (3 445 тадан 6 950 тага) кўпайиб, магистратурада ўринлар 2,3 баробарга (718 тадан 1631 тага) етди.

    Шу билан бирга, ординатурадаги ўринлар 5 баробарга (961 тадан 4 972 тага) оширилиб, мақсадли квота жорий этилди ва қабул қилинадиган талабалар 1 180 нафардан 1 527 нафарга етказилди.

    Бундан ташқари, 47 та тиббиёт коллежлари Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникумларига айлантирилиб, жорий йилнинг ўзида 20 мингта ҳамширалик штати жорий қилинди, деб хабар беради Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates