Тиббиёт соҳаси ёш мутахассисларининг тадқиқотлари Халқаро конференцияда муҳокама этилди

    Тиббиёт соҳасининг ёш мутахассислари 5 апрелда Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган учинчи «Акушерлик ва гинекологиянинг долзарб масалалари» мавзусидаги Ёшлар илмий-амалий конференциясида иштирок этди.

    Форумда мамлакатимиз тадқиқотчилари билан биргаликда Россия, Қозоғистон, Туркманистон, Озарбайжоннинг тиббиёт фани вакиллари ҳам иштирок этди.

    Ёшлар конференцияси Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази (РИОваБЦИАТМ) томонидан ташкил этилди.

    «Бугунги дунё ёш олимлардан нафақат ўз соҳасини билишини, шу билан бирга ноанъанавий фикр юритишни, ўзларининг қимматли ғояларини юзага чиқара билишларини талаб этади. Шу туфайли ёш олимлар форумининг муҳимлиги ва аҳамияти, шубҳасиз ўсиб боряпти», — деб таъкидлади кириш сўзида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири в.в.б. Асилбек Худоёров.

    У бугунги ёш олимлар тадқиқотларининг асосий вазифаси янги ғояларнинг туғилиши, уларнинг муҳокамаси ва тарқатилишидан иборат эканлигини таъкидлади.

    Она ва бола маркази раҳбари Наталья Надырханова таъкидлаганидек, бугун соғлиқни сақлаш тизимидаги, айниқса, она бола саломатлигини муҳофаза қилиш соҳасидаги мутахассислар олдига жуда юқори талаблар қўйиляпти. Шунинг учун таълимнинг ҳам дипломгача, ҳам дипломдан кейинги босқичида юқори малакали кадрлар тайёрлаш муҳим роль ўйнайди. Ва ёш мутахассисилар орасида илмий-амалий конференциянинг ўтказилиши ёш кадрларнинг малакаси ва илмий салоҳиятини оширишнинг, мамлакатимиз соғлиқни сақлаш тизимининг рақобатбардошлигини оширишнинг самарали формати саналади.

    БМТнинг Аҳолишунослик жамғармаси (ЮНФПА)нинг Ўзбекистондаги вакили Нигина Абасадзе ўз сўзида мамлакатимизда тиббиёт соҳасининг ёш мутахассислари ва илмий тадқиқотлар ҳар доим қўллаб-қувватланиб келинишини таъкидлади.

    В.А. Алмазов номидаги Миллий тиббиёт тадқиқот маркази (Россия Санкт-Петербург шаҳри) ёш олимлари ҳам анжуманда иштирок этди. Иштирокчиларни онлайн алоқа орқали ушбу Марказ акушерлик ва гинекология кафедраси мудири Ирина Зазерская табриклади. У киши қадимий ўзбек замини таълим ва илмий фикрнинг асрларга тенг анъаналарига эга эканлигини, ва бу заминда бўла туриб, ушбу заминда анъанавий ривожланиб борган илмларни бера туриб, янгиликка эришишга бўлган эҳтиёжнинг ноёб қувватини ҳис этиш мумкинлигини таъкидлади.

    Форум доирасида ёшлар тадқиқотларининг ҳам, ҳамфикрлар билан танишишнинг ҳам муҳимлиги ҳақида ёш тиббиёт ходимларининг ўзлари ҳам фикр билдирди.

    «Бугунги кунда исботланган тиббиёт жуда зарур ва ҳар бир ёш шифокор буни яхши тушунади, шунинг учун энг замонавий фактларга асосан даволашга интилади. Ушбу фактларнинг бўлиши учун тадқиқотлар, жумладан, мазкур конференцияда тақдим этилган тадқиқотлар зарур», — деб ҳисоблайди Она ва бола марказининг ординатори Карина Махсудова.

    Тошкент конференциясига акушерлик ва гинекология соҳасидаги замонавий янги ахборотлар билан ўртоқлашишга В.А Алмазова номидаги Россия Миллий тиббий-тадқиқот маркази ёш мутахассиси Наталья Паникарова келди.

    Наталья яна халқаро алоқаларнинг, бундай тадбирлар имкон яратиб берадиган муносабатлар катта аҳамият касб этишини ҳам таъкидлади.

    — Халқаро миқёсдаги ёшлар конференцияси — бу, бир жиҳатдан, хорижий тенгдошларининг янги ғояларини тинглаш, яна бир жиҳатдан эса ўзингнинг тадқиқотинг ҳақидаги уларнинг фикрларини билиш, — деб ҳисоблайди Қозоғистон акушерлик ва гинекология, перинатология ва гинекология миллий маркази резиденти, Олма-оталик шифокор генетик Беназир Амирбаева.

    Беназирнинг ишончи комилки, сен ҳамма билан баробар бўлган айнан ёшлар конференцияси формати ҳатто ортиқча тортинчоқликдан азият чекаётган тадқиқот муаллифларига ҳам ўзларини кўрсатиш имконини беради. Тенгдошлари орасида ўз ғояларини муносиб тақдим этиш, уларни муҳокама қилиш осон кечади.

    Илмий нуқтаи назардан ёшлар конференциясининг мақсади — ёшларни илмий фаолият атрофида тўплаш, деб ҳисоблайди РИОваБЦИАТМ директор ўринбосари Феруза Нишанова.

    «Конференциядаги маърузаларни баҳолашда асосий мезонлардан бири — бу ёш тадқиқотчининг ўзи томонидан ўтказилган тадқиқотнинг оригиналлиги», — дея таъкидлади жюри раиси, РИОваБЦИАТМ кадрлар тайёрлаш марказининг етук мутахассиси Севара Эргашева.

    «Илмий-амалий таркибдан иборат тадқиқотлар олқишланади. Яъни у оригинал ғоя бўлиши керак. У ёш олим нуқтаи назаридан қандайдир амалиётга эга бўлиши — фойда келтириши, маълум муаммони, вазифани ҳал этиши керак. Шунинг учун ёш тадқиқотчи сифатида айнан унинг талабномасини баҳолаймиз. Чунки бу тадқиқотлар эртага бизга илмий салоҳият — акушерлик ва гинекологияда қизиқ ғоя ва ишланмаларни беради», — деб ҳисоблайди жюри раиси.

    Конференция хулосаларига кўра, 3 та энг яхши маърузалар ва 3 та постер маърузалар муаллифи диплом ва эсдалик совғалари билан мукофотланди.

    Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates