Жумладан, 70 нафарига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 188 прим 3-моддасига асосан («Тиланчилик қилиш») маъмурий қамоқ жазоси тайинланган, 47 нафари маъмурий жаримага тортилган.
68 нафари билан профилактик суҳбат ўтказилган ва суд томонидан огоҳлантирилган. 44 нафар вояга етмаганлар «Вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказ» ларига топширилган.
15 нафарининг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлари аниқланмаганлиги сабабли Реабилитация марказига юборилган, 2 нафар шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 127 прим 1-моддасига асосан («Тиланчилик қилиш») жиноят иш қўзғатилган. Қолган шахсларга нисбатан текширув ишлари давом этмоқда.
Маълумот учун, жорий йилнинг ярим йилликда тиланчиликни ўзига касб қилиб олган 1880 нафар шахслар аниқланди.









