“Тинчлик сари қадам”: Путин ва Трамп Анкорижда учрашди

    Россия ва АҚШ Президентларининг Анкориждаги музокаралари деярли уч соат давом этди. Томонлар Украина можаросини тартибга солишнинг айрим нуқталари бўйича келишувга эришди.

    Учрашувдаги кўплаб кутилмаган ҳолатлар

    Владимир Путин қизил гиламда Дональд Трамп билан суҳбатдан бир дақиқа чалғиди: B-2 стратегик бомбардимончи самолёти F-35 ҳамроҳлигида Элмендорф-Ричардсон ҳарбий базаси устидан учиб ўтди. Ҳеч ким бундай ҳаво парадини кутмаган эди.

    Умуман олганда, жуда кўп кутилмаган ҳолатлар юз берди. Мисол учун, улар меҳмонни қандай кутиб олишларини билишмаган – улар уни Давлат котиби Марко Рубио ва Пентагон раҳбари Пит Хегсет трапда кутиб олишади, деб ўйлашган. Лекин Россия Президентини шахсан америкалик ҳамкасби кутиб турган эди. Улар бир-бирларини табассум билан кутиб олишди ва машиналари, “Аурус” и “Кадиллак”лари томон йўл олишди.

    Ва яна бир ажабланарли ҳолат. Трамп, эҳтимол, охирги дақиқада бирга кетишни таклиф қилди. Путин рози бўлди. Президентлар Америка раҳбарининг машинасига ўтирганидан кейин: “Музокаралар аллақачон бошланди!”, дея хитоб қилди журналистлардан бири учиш-қўниш йўлагида.

    Учрашув формати бирданига ўзгарди. Улар юзма-юз гаплашишлари, ёнида фақат таржимонлар бўлиши тахмин қилинган эди. 15 август куни тушга келиб, маълумотлар пайдо бўлди: ёрдамчилар ҳам бўлади. Ва россиялик меҳмон келганида, маҳаллий вақт билан 11:00 да (Москва вақти билан 22:00) ҳамма нарса яна ўзгарди.

    Натижада кичик залга давлат раҳбарлари билан бирга Путиннинг ёрдамчиси Юрий Ушаков, ташқи ишлар вазири Сергей Лавров, Трампнинг махсус вакили Стивен Уиткофф ва АҚШ Давлат котиби Марко Рубио кириб келишди. Қисқа фотосессиядан сўнг улар ёпиқ эшиклар ортида музокараларни бошлашди.

    Ҳамма тахмин қилди: агар улар келишувга эришишса, унда бу нима ҳақида бўлади? Украина можаросини ҳал қилиш борасида муваффақиятни кутиш керакми? Кўп вариантлар илгари сурилди.

    Рамзий жой

    “Уч плюс уч” форматидаги учрашувдан кейинги матбуот анжумани ҳам ноодатий бўлди. Биринчидан, Президентлар журналистларнинг саволларига жавоб беришмади, якунда қўл бериб кўришишди ва қисқа гаплашиди. Иккинчидан, уларнинг баёнотлари қизиқ бўлди.

    Россия Президенти Аляскага келиш таклифи учун ҳамкасбига миннатдорчилик билдирди ва бу жойнинг рамзийлигини қайд этди. Шимолий Америка ҳар икки давлатни турли тарихий босқичларда чамбарчас боғлаган. Иккинчи жаҳон уруши даврида ҳамкорлик муҳим эди – хусусан, у ерда совет учувчилари дафн этилган. Путин АҚШ ҳукумати ва маҳаллий аҳолига қаҳрамонлар хотирасини сақлаб қолгани учун миннатдорчилик билдирди.

    У, шунингдек, Трампга можарони ҳал қилиш борасидаги саъй-ҳаракатлари учун миннатдорчилик билдирди. Россия етакчиси Путининг қайд этишича, томонлар, англашувга эришди, унинг фикрича, бу Украинада тинчликка йўл очади.

    “Биз Киев ва Европа пойтахтлари буларнинг барчасини конструктив тарзда қабул қилишини ва ҳеч қандай тўсиқ яратмаслигини кутамиз. Улар провокациялар ёки парда ортидаги интригалар орқали юзага келаётган прогрессни бузишга уринмайди”, деди Президент.

    Путин Украина халқи биродар бўлгани учун содир бўлаётган воқеаларни Россия учун катта фожиа деб ҳисоблайди. Шунинг учун Москва тинчликнинг тезроқ бошланишидан жуда манфаатдор.

    Россия Украина хавфсизлиги таъминланиши кераклигига рози ва Москва бу борада ишлашга тайёр, дея қўшимча қилди Россия етакчиси.

    “Ҳали ҳеч қандай келишув йўқ”

    Трамп, ўз навбатида, Москва ва Вашингтон баъзи масалаларда келишиб олишга муваффақ бўлганини таъкидлади.

    “Энг муҳими, бизда тинчликка эришиш учун яхши имконият бор”, деди у.

    Шу билан бирга, “энг муҳим масала” бўйича ҳали келишув мавжуд эмас, деди АҚШ Президенти. У айнан нима ҳақида гапираётганини тушунтирмади.

    Аммо у тан олди: “Биз тўлиқ тўхтамга кела олмадик. Афсуски, ҳозирча келишув йўқ”. Аммо алоқалар давом этади. Трамп, шунингдек, Европа иттифоқчилари ва Киев билан учрашув натижаларини муҳокама қилишга ваъда берди, деб хабар берди ria.ru.

    Шу билан учрашув якунига етди. Матбуот анжуманидан сўнг журналистлар яна бир янгиликни билишди: делегациялар ўртасида режалаштирилган ишчи нонушта бекор қилинди. Музокаралар кутилганидан эрта якунланди. Шунга қарамай, Ғарб оммавий ахборот воситалари деярли бир овоздан таъкидлаганидек, Путин ва Трамп “умумий тил топишга” муваффақ бўлишди ва тинчлик сари муҳим қадам ташлашди.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates