ТИВ: Таиланд ва Камбоджада истиқомат қилаётган Ўзбекистон фуқаролари орасида жабрланганлар мавжуд эмас

    Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Таиланд ва Камбоджа чегарасида юзага келган қуролли тўқнашув бўйича ҳолатни диққат билан кузатиб бораётганини маълум қилди.

    Шунингдек, вазирлик томонларни вазиятни тинч йўл билан ҳал этишга ва халқаро ҳуқуқ нормаларига риоя қилишга чақиради.

    Бангкокдаги Бош консулхона маълумотига кўра, ҳозирги пайтда Таиланд ва Камбоджада истиқомат қилаётган Ўзбекистон фуқаролари орасида жабрланганлар қайд этилмаган. Қайд этилишича, Таиланднинг пойтахти ва асосий туризм марказларида вазият барқарор, хорижий сайёҳлар учун хавф-хатар мавжуд эмас.

    «Шу билан бирга, фуқароларимиздан Камбоджа билан чегарадош ҳудудларга сафар қилмасликни, расмий манбалар орқали тарқатилаётган ахборотларни кузатиб боришни сўраймиз.
    Фавқулодда ҳолатларда Бангкокдаги Бош консулхонамизга қуйидаги телефон рақамлари орқали мурожаат қилиш мумкин: +66 (2) 675-3995, +66 (2) 675-3996
    Ташқи ишлар вазирлиги ватандошларимиз хавфсизлигини таъминлаш мақсадида барча зарур чораларни кўришда давом этади«, дейилади хабарда.
    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates