ТИВ маълумотига кўра, бошқа масалалар қаторида Ғазо секторидаги мавжуд вазият юзасидан ҳам фикр алмашилди. Қайд этилганидек, Ўзбекистон яна бир бор барча томонларни тинч аҳоли орасида минглаб инсонлар, жумладан, болалар қурбон бўлаётган қуролли можарони тўхтатишга, ечим топиш учун фақат дипломатик воситалар ва халқаро ҳуқуқ меъёрларидан фойдаланишга чақиради.

Қувайт билан ижтимоий лойиҳалар соҳасидаги ҳамкорлик кенгайтирилади
2025 йил 15 апрелда Ўзбекистон ташқи ишлар вазири маслаҳатчиси Мунира Аминова Кувайтда «Шайх Абдулла ан-Нурий» хайрия ташкилоти менежери Абдуллатиф аз Зафирий билан учрашди.