Тожикистонда яна содир бўлган зилзила кучи Сурхондарёда ҳам сезилди

    ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг марказининг хабарига кўра, бугун соат 09:13 да Тожикистонда 4,3 мангнитудали зилзила содир бўлган.

    Ер силкиниши кучи Сурхондарёнинг қуйидаги ҳудудларида ҳам сезилган:

    - Шўрчи туманида — 2-3 бал;

    - Узун туманида — 2 балл;

    - Қумқўрғон туманида — 2 балл;

    - Олтинсой туманида — 2 балл;

    - Жарқўрғон туманида — 2 балл;

    - Денов туманида — 2 балл;

    - Бандихон туманида — 2 балл.

    Эслатиб ўтамиз, Тожикистонда кеча, 10 июнь куни содир бўлган зилзила кучи Сурхондарё вилоятининг қатор ҳудудларида ҳам сезилган эди.