Токио аэропортида самолётлар тўқнашди: беш киши қурбон бўлди

    Ташвишли хабар 2 январ 2024 1087

    Токионинг “Ханеда” аэропортида Japan Airlines авиакомпаниясининг йўловчи самолёти қирғоқ қўриқчи самолёти билан тўқнашиб кетиши натижасида ёниб кетди. Лайнердаги барча йўловчилар қутқарилган, лекин қирғоқ қўриқчи самолётида беш киши қурбон бўлди.

    Япония Бош вазири Фумио Кисида миллий телевидениенинг тўғридан-тўғри эфирида чиқиб, кечаги зилзиладан жабр кўрганларга ёрдам кўрсатиш жараёнида қирғоқ қўриқчи самолётининг олти нафар экипаж аъзоларидан беш киши қурбон бўлганини тасдиқлади.

    Аввалроқ NHK вакили беш кишининг қурбон бўлгани ҳақида хабар бера туриб, қирғоқ қўриқчи самолёти капитанининг қутқариб қолганлигини, лекин у жиддий яралангани ҳақида хабар берганди.

    Тахминларга кўра, кучли зилзила рўй берган Исикава префектурасидаги Ното ярим ороли ҳудудларига озиқ-овқат етказиб бериши керак бўлган қирғоқ қўриқчи самолёти сешанба куни маҳаллий вақт билан соат 18:00 да учиш-қўниш йўлагига қўнган Japan Airlines авиакомпанияси йўловчи лайнери билан тўқнашган.

    Кейинчалик Japan Airlines бортдаги барча 379 киши қутқарилгани ҳақида хабар берди. Улар орасида йўловчилар, экипаж аъзолари бўлиб, уларнинг барчаси ҳаво тўлдирилган махсус трап ёрдамида эвакуация қилинган.

    Ёниб кетган Airbus A350 русумли йўловчи самолёти 2021 йилда ишлаб чиқилган. Мазкур JAL516-рейси Хоккайдо оролидаги “Титосе янги аэропортидан” амалга оширилган, деб хабар беради BBC News.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates