Учрашувда ҳамкорликнинг жорий ҳолати, шунингдек, ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум доирасида олиб борилаётган тадқиқот лойиҳасининг дастлабки натижалари муҳокама этилди. Хусусан, тўлов хизматлари бозорини янада ривожлантириш ва нақд пульсиз тўловлар улушини ошириш мақсадида 8 та устувор йўналишлар бўйича таклифлар ишлаб чиқилгани қайд этилди.
Лойиҳанинг кейинги босқичида томонлар киберхавфсизлик, рақамли тўловлар, молиявий саводхонлик ва тўлов инфратузилмаси каби устувор йўналишларда амалий ишларни давом эттиришга келишиб олдилар, деб хабар беради Марказий банк матбуот хизмати.