Томдаги қуёш панели факультетнинг электр энергиясига эҳтиёжини қоплайди

    Бугунги кунда жаҳонда энергия ресурсларига талабнинг ошиб бориши, амалдаги энергия манбалари қайта тикланмаслиги туфайли қайта тикланувчан ҳамда экологик тоза, энергия самарадорлиги юқори технологиялар асосида энергия ишлаб чиқариш масаласи долзарб аҳамиятга эга.

    Тошкент давлат техника университетида ҳам қуёш фотоэлектрик станцияларидан фойдаланиш тизимли йўлга қўйилган бўлиб, 2010 йили университетнинг электр энергетика факультети ҳудудида муқобил энергия манбалари асосидаги геополигон ташкил этилган эди. Ўтган даврда ўқув полигони доимий равишда янги ва замонавий қурилмалар бойитиб келинди. Умуман олганда, электр энергетика факультетида мавжуд қуёш фотоэлектрик станциялари ишлаб чиқарадиган энергия ҳажми жами 80 кВт.га яқинни ташкил этади.

    Президентимизнинг тегишли фармони ижроси доирасида 50 кВт қувватдаги қуёш фотоэлектрик станциялари харид қилиниб, факультет биносининг том қисмига ўрнатилди. Ўрнатилган қуёш панеллари факультетнинг электр энергиясига эҳтиёжини қоплаш билан бирга, ташқи ёритиш тизимларининг яшил энергия манбалари асосида узлуксиз электр таъминоти билан таъминланишига хизмат қилади.

    Қуёш фотоэлектрик станцияси ва замонавий кўринишда жиҳозланган “Электр ускуналарини текшириш ва назорат қилишни инновацион бошқариш” лаборатория хонаси муқобил энергия манбалари таълим йўналиши талабалари учун соҳани чуқур ўрганишда дастуруламал бўлиб хизмат қилмоқда.

    Жавоҳир ТОШОВ,

    Тошкент давлат техника университети

    электр энергетикаси факультети декани,

    техника фанлари доктори

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates