"Тонировка" учун сохта рухсатнома тайёрловчилар қўлга тушди

    Миролим исмли шахс жиноий шериклари билан 241 нафар фуқарога қалбаки рухсатномаларни ҳар бирини 2 млн 400 минг сўмга сотиб келган.

    Тошкент вилояти Чиноз туманида истиқомат қилувчи 1991 йилда туғилган Миролим исмли шахс 2022 йилнинг июль ойида интернет тармоғи орқали mygovuz.net хостинг генерати Ягона интератив давлат хизматлари орқали амалдаги транспорт воситалари ойналари тусини қорайтирувчи рухсатномадан нусха олган.

    Фотошоп прогаммаси орқали рухсатномадаги маълумотларни ўзгартириш йўли билан сохталаштирган. 2022 йилнинг июль ойидан 2023 йилнинг март ойига қадар, жиноий шериклари билан жами 241 нафар фуқарога ушбу қалбаки рухсатномаларни ҳар бирини 2 млн 400 минг сўмга сотиб келган.

    Мазкур ҳолат юзасидан жиноий гуруҳга Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми "а" банди ва 228-моддаси 2-қисми "б" банди билан жиноят иши қўзғатилиб, уларга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates