Тоқаев Остона шаҳрида юзага келаётган тутун ҳақида гапирди

    Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Остонада газлаштиришнинг секин суръати туфайли атроф-муҳит ёмонлашаётганини айтди, деб ёзади tengrinews.kz, Оқўрда матбуот хизматига таяниб.

    Пойтахтни ривожлантириш масалаларига бағишланган йиғилишда Президент бюджетдан катта маблағ ажратилган шаҳарни газлаштириш ишлари ҳақида гапирди. Токаев барқарор электр таъминотини таъминлашни яна бир муҳим вазифа деб атади.

    “2019 йилда “Сариарқа” газ қувурининг биринчи навбати қуриб битказилди. Ҳокимиятнинг вазифаси 300 мингдан ортиқ аҳоли истиқомат қиладиган турар-жойларни газ билан таъминлашдан иборат. Ҳозир бор-йўғи 8 минг абонентга газ таъминоти ташкил этилган. Газлаштириш ишлари суръати секинлиги туфайли атроф-муҳит ёмонлашмоқда – аёзли кунларда печка иситилиши шаҳар бўйлаб қуюқ тутун ҳосил қилади”, деди у.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates