Тоқаев Сунъий интеллект вазирлигини ташкил этишни таклиф қилди

    Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев сунъий интеллект вазирлиги ташкил этиш зарурлигини маълум қилди.

    Қозоғистон бюроси хабарига кўра, бу ҳақда Тоқаев мамлакат парламентида халққа навбатдаги мурожаати чоғида айтган.

    “Вазирликни бош вазир ўринбосари даражасидаги мутахассис бошқариши керак”, деди Тоқаев.

    Унинг таъкидлашича, бошқарма Рақамли ривожланиш, инновациялар ва аэрокосмик саноат вазирлиги негизида ташкил этилади.

    Тоқаев, шунингдек, ноқонуний активларни қайтариш қўмитасини тугатиш ва инвесторлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича қўмита тузиш режаларини ҳам маълум қилди, деб хабар берди report.az.

    “Активларни қайтариш қўмитаси номини Инвесторлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси деб ўзгартириш вақти келди”, деди Президент.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates