Хитойлик олимлар Эверестнинг ўсаётганини қайд этишди

    Эверест чўққисининг баландлиги доимий равишда ошиб бормоқда. Пекиндаги Хитой геология университети олимлари ана шундай хулосага келишди.

    Улар сайёрадаги энг баланд тоғ чўққиси жойлашган Ҳимолой тоғ тизимида содир бўлаётган жараёнларнинг компьютер моделини ишлаб чиқишди. Nature Geoscience журналида чоп этилган тадқиқот тоғнинг ўсиши тоғ дарёлари ирмоғларининг ўзгариши билан боғлиқ. Шу туфайли сўнгги 89 минг йил ичида тоғ 15-50 метрга ўсди.

    Олимлар тахминан 90 минг йил олдин Ҳимолой тоғларини кесиб ўтувчи Непалдаги энг катта дарё – Аруннинг ирмоғларида сезиларли ўзгаришлар содир бўлганлигини аниқлашди. Натижада дарё Гангнинг энг йирик ирмоқларидан бири бўлган Коси дарёсининг кенг тизимига қўшилди. Бу жараён юқорида қолган ирмоқларнинг қуришига ва эрозияга олиб келади, чунки бирлашган оқимлар кўпроқ сув олиб юради ва кўпроқ тошлар ва чўкиндиларни ҳаракатга келтиради. Бу, ўз навбатида, атрофдаги ерларнинг, жумладан, тоғларнинг кўтарилишига олиб келади деб хабар беради kommersant.ru.

    Олимларнинг фикрига кўра, Эверест йилига 0,16-0,53 миллиметрга “ўяпти”. Энди унинг баландлиги 8849 метр. Шунга ўхшаш жараёнлар қўшни Лхоцзе ва Макалу чўққиларига таъсир қилади. Тадқиқотчилар таъкидлаганидек, ўсиш жараёни чексиз давом этмайди. “Бу дарё тизими янги мувозанат ҳолатига келгунига қадар давом этади”, деб таъкидлайди тадқиқот муаллифларидан бири, профессор Цзингэнь Дай.


    No date selected
    октябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates