“Uzbekistan Airways” “Тошкент — Лондон” йўналиши бўйича қўшимча рейс очилганини маълум қилди.
Парвозлар 7 апрелдан бошланиб, ҳар якшанба куни амалга оширилади.
Парвозлар жадвали (ҳар икки аеропорт учун маҳаллий вақт):
- Тошкентдан учиш — 10:55, Лондонга келиш — 14:35;
- Лондондан учиш — 16:10, Тошкентга етиб келиш соат — 03:00.
Миллий авиакомпания 2021 йил август ойида COVID-19 пандемияси туфайли юзага келган танаффусдан кейин Буюк Британия пойтахтига парвозларни қайта тиклади.
Ҳозирда шаҳарлар ўртасида ҳафтасига икки марта — сешанба ва жума кунлари парвозлар амалга оширилмоқда.