Тошкент аэропорти ҳудудида айрим чекловлар ўрнатилди

    Ҳозирги кунларда Тошкент аэропорти ҳудудида мавжуд терминални кенгайтириш мақсадида қурилиш ишлари олиб борилмоқда.

    Шу муносабат билан қурилиш-монтаж ишлари олиб борилаётган жойларда хавфсизликни таъминлаш ҳамда одамларнинг тўпланишининг олдини олиш мақсадида аэропорт ҳудудида айрим чекловлар жорий этилди.

    Автотранспорт воситалари, жумладан, таксилар ва сайёҳлик автобуслари кириши учун халқаро терминал автотураргоҳи ёнида йўловчиларни тушириш/олиш учун алоҳида йўлак ажратилган. Ушбу йўлакдан фойдаланиш бепул ва йўловчиларни тушириш/олиш муддати 10 дақиқадан ошмаслиги лозим. Узоқроқ вақтга тўхташ керак бўлса, автотураргоҳдан фойдаланиш лозим.

    Шунингдек, терминалда реконструкция ишлари муносабати билан «Тошкент» халқаро аэропортининг жўнаб кетиш залига кузатувчиларнинг кириши вақтинча чекланган. Истисно тариқасида, ҳомиладор ва болали аёллар, қариялар ва ногиронларга ҳамроҳлик қилувчи шахсларга жўнаб кетиш залига киришга рухсат этилади. Кузатувчилар ўзлари билан шахсни тасдиқловчи ҳужжат олиб келишлари керак.

    «Uzbekistan Airports» компанияси раҳбарияти ва «Тошкент» халқаро аэропорти маъмурияти вақтинчалик ноқулайликлар учун узр сўрайди.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates