Хизмат кўрсатилаётган самолёт турларига Airbus 319, 320, 321, 330, Boeing 737, 767, 777, 787, Embraer RJ 170/190 ва ATR 42/72 кабилар киради.
Шартнома шартларига кўра, «EU Wings» юқоридаги аэропортларда авиакомпаниялар талабларига мувофиқ самолётларга техник хизмат кўрсатади. Бу, ўз навбатида, Ўзбекистон аэропортларига янги хорижий авиаташувчиларни жалб этиш учун қулай шарт-шароит яратади ҳамда қўшимча иш ўринлари яратиш имконини беради.
Эслатиб ўтамиз, икки компания ўртасидаги ҳамкорлик жорий йил 26 мартда бошланган эди. Пойтахтимизда бўлиб ўтган «MRO Central Asia» таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш конференцияси доирасида «Uzbekistan Airports» бошқарув компанияси ва Италиянинг «EU Wings Srl» компанияси ўртасида ўзаро англашув меморандуми имзоланган эди, деб хабар беради UzbekistanAirports.