Фарғона- Новосибирск йўналишида тўғридан-тўғри авиақатнов йўлга қўйилади

    Россиянинг «S7 Airlines» авиакомпанияси Фарғонадан Новосибирскка мунтазам йўловчи қатновларини йўлга қўяди. Биринчи парвоз 2024 йил 19 сентябрга белгиланган.

    Новосибирск — Фарғона — Новосибирск йўналиши бўйича ҳаво қатнови Airbus A320 русумли самолётларда ҳафтасига бир марта — душанба кунлари амалга оширилиши режалаштирилган.

    Бугунги кунда авиаташувчи Тошкент, Самарқанд ва Урганч халқаро аэропортларига парвозларни муваффақиятли амалга ошириб келяпти.

    «S7 Airlines»нинг штаб-квартираси Россия Федерациясининг Новосибирск шаҳрида жойлашган. Компания 26 мамлакатнинг 180 дан ортиқ шаҳарларини парвозлар орқали қамраб олган Россиянинг энг йирик хусусий авиаташувчиси ҳисобланади, деб хабар беради Uzbekistan Airports.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates