“ACI Europe” мақсадлари ташкилотга аъзо аэропортлар манфаатларини ифодалаш, авиакомпаниялар ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиш йўлларини излаш, аэропорт операторлари манфаатларини назорат қилувчи органлар ва қонун чиқарувчи тузилмаларда, шунингдек, бу борада жамоатчилик фикрини шакллантиришга таъсир қилувчи доираларда илгари суришдан иборат.
“ACI Europe” аэропортларнинг хавфсиз, ишончли ва самарали ишлашини таъминлаган ҳолда авиация секторининг барқарор ўсишига кўмаклашади. Ушбу глобал ташкилотга қўшилишнинг кўплаб афзалликлари бор, жумладан унинг ресурслари, саноатнинг илғор тажрибалари ва халқаро аэропортлар мутахассисларининг кенг тажрибасидан фойдаланиш имкониятини беради. Бу бизга йўловчилар ташувини яхшилаш, фаолият стандартларини ошириш ва авиация саноатининг барқарор ривожланишига ҳисса қўшиш бўйича умумий мақсадларни мувофиқлаштириш имконини яратади. “Uzbekistan Airports” компанияси “ACI Europe” билан узоқ муддатли ва самарали ҳамкорликка интилади. Биз биргаликда нафақат аэропорт хизматлари сифатини ошириш, балки Ўзбекистон аэропортларининг глобал авиация майдонидаги мавқеини мустаҳкамлашга хизмат қилувчи инновацион ечимлар устида ишлаш ниятидамиз”, — дея изоҳ берилди бошқарув компаниясида.
Бу ҳақда “Uzbekistan Airports” компанияси матбуот хизмати хабар беради.
“ACI Europe” аэропортларда тажриба алмашиш, конференциялар ва кўргазмалар ташкил этиш, инновациялар ва технологик янгиликларни татбиқ этишда муҳим роль ўйнайди. Ўзбекистон аэропортларининг Аэропортлар кенгашига қўшилиши жаҳон аэропортлари билан фаол ҳамкорлик қилиш, жумладан глобал авиация сиёсати ва қонунчилигини ривожлантиришга кўмаклашиш учун кенг имкониятларни очиб беради.