Тошкент аэропортида валюта айирбошлаш шохобчалари кўпайди

    Тошкент халқаро аэропортининг жўнаб кетиш терминалида қўшимча валюта айирбошлаш шохобчаси очилди. Бу ҳақда "Uzbekistan Airports" хабар бермоқда.

    Қайд этилишича, иккинчи нуқта терминалга киришда, багажларни ўраш пункти ёнида жойлашган. Биринчи нуқта олдинги жойида — терминалнинг қарама-қарши тарафида VIP ва CIP заллари ёнида қолди.

    Пойтахт аэропортида йўловчилар доллар, евро, инглиз фунт стерлинги, швейцария франки, япон иенаси, рубль, қозоқ тенгесини ўзбек сўмларига алмаштириши мумкин.

    Иккала айирбошлаш шохобчалари ҳам Ўзбекистон Миллий банкининг филиаллари ҳисобланади.

    Хабарда валюта айирбошлаш шохобчалари Тошкент халқаро аэропортининг учиб келиш залида ҳам мавжудлиги эслатилган.

    No date selected
    июл, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates