Тошкент аэропортидаги меҳмонхона аукционга қўйилди

    Тошкент аэропортида жойлашган меҳмонхона аукционга қўйилди. Бу ҳақда Uzbekistan Airports ахборот хизмати xaбар берди. 

    Хабарда айтилишича, пойтахт аэропортида илк бор меҳмонхона очилади. У халқаро авиақатновлар терминали жўнаб кетиш залининг стерил ҳудудида жойлашган ва транзит йўловчилар учун мўлжалланган. Бугунги кунда меҳмонхона тўлиқ қуриб битказилган ва фойдаланишга тайёр.

    Uzbekistan Airports компанияси ижарачи – меҳмонхона бошқарувини тўлиқ ўз қўлига оладиган меҳмонхона соҳасидаги профессионални қидирмоқда. Тегишли лот NO 7214493 E-auksion.uz электрон платформасига жойлаштирилган. Умумий майдони 240 кв/м бўлган меҳмонхонанинг бошланғич баҳоси йилига 1 296 000 000 сўм. Веб-сайтда жойлаштирилган техник топшириқларга жавоб берадиган компаниялар иштирок этиши мумкин. Аризалар қабул қилишнинг охирги муддати 2023 йил 30 октябрь.

    Меҳмонхона икки қаватдан иборат бўлиб, унда 24 та хона мавжуд. Ушбу меҳмонхонада сайёҳлар ва ташриф буюрувчилар учун маълумот нуқтаси, ювиниш хонаси ва душлар, 24 соатлик ресепшн ва парвозга индивидуал таклиф қилиш тизими мавжуд.

    No date selected
    июл, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates