Тошкент ахборот технологиялари техникуми негизида Тошкент Пучон университетининг Ахборот технологиялари факультети ташкил этилади

    Таълим 19 август 2022 2305

    Жорий йил 18 августда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шерзод Шерматов Жанубий Кореянинг Пучон университети ректори Хан Жонг Сок билан учрашув ўтказди.

    Учрашувда таълим, АКТ соҳасида амалга оширилаётган ишлар хусусида атрофлича фикрлар алмашилди. Жумладан, АКТ вазирлиги билан ҳамкорлик қилган ҳолда таълим сифатини таъминлаш, юқори малакали IT мутахассисларни тайёрлаш, корхона ва ташкилотлар билан университет ўртасидаги шериклик алоқаларини янги босқичга олиб чиқиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

    Шунингдек, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Жанубий Кореянинг Пучон университети ва Тошкент Пучон университети раҳбарияти билан Тошкент ахборот технологиялари техникуми негизида Тошкент Пучон университетининг Ахборот технологиялари факультети фаолиятини ташкил этиш бўйича Англашув меморандуми имзоланди.

    Учрашув давомида IT кадрларни тайёрлашда кореялик мутахассислар билан биргаликда иш олиб бориш, уларни Ўзбекистонга жалб этиш, IT аутсорсинг йўналишини ривожлантириш масалалари ҳам кўриб чиқилди.

    Маълумот учун:

    Тошкент шаҳридаги Пучон университети Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 июлдаги 3821-сонли Фармонига асосан Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги ва Пучон университети (Корея Республикаси) ташаббуси билан ташкил этилган.

    Университетда таълим олиш Пучон университетининг (Корея Республикаси) ўқув режалари ва дастурларига мувофиқ Ўзбекистон қонунчилиги талабларини инобатга олган ҳолда ўзбек, рус ва инглиз тилларида амалга оширилади, деб хабар берди Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates