Тошкент давлат педагогика университетида Ҳайдар Алиев таваллудининг 100 йиллигига бағишланган анжуман ўтказилди

    Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетида “Ҳайдар Алиев — “Озарбайжон ва Ўзбекистон ўртасидаги дўстлик муносабатлари ва стратегик шериклик асосчиси” мавзусида халқаро конференция ташкил этилди.

    Дастлаб Ўзбекистондаги Озарбайжон маданият маркази олдидаги Ҳайдар Алиевнинг бюсти пойига гул қўйилди.

    Сўнг тадбир иштирокчилари университетда Озарбайжон маданият маркази томонидан ташкил этилган Ҳайдар Алиевнинг фотосуратлари ва нашрлари кўргазмаси билан танишди.

    Анжуманда Ҳайдар Алиев шахсининг буюклиги ҳақида сўз юритилиб, унинг нафақат Озарбайжон, балки Ўзбекистон учун ҳам жуда катта ва қадрли инсон эканини таъкидланди: пахта иши ва Совет даврида ўзбек халқига қарши бошқа фожиа ва провокацияларнинг олдини олишдаги жонбозликлари ёдга олинди. Ҳар икки давлатнинг муносабатлари ва ҳамкорликни йўлга қўйилиши ва ривожлантирилишидаги хизматлари эътироф этилди.

    Тадбирнинг бадиий қисмида университетнинг “Олтин Мерос” ансамбли томонидан ўзбек ва озарбойжон мусиқалари ижро этилди.

    Озарбайжон ва Ўзбекистон халқ артисти Гуляноғ Маммедова ижросида йиғилганларга миллий мусиқамиз ва машҳур ўзбек мусиқаларидан намуналар намойиш этилди.

    Томошабинлар чиқишлар гулдурос қарсаклар билан кутиб олинди.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates