Тошкент давлат шарқшунослик университети талабалари парламент фаолияти билан яқиндан танишди

    Жорий йил 26 сентябрда Олий Мажлис Сенати ҳузуридаги Ёшлар парламенти ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Тошкент шаҳар Кенгаши ўртасида ўзаро ҳамкорлик меморандуми доирасида Тошкент давлат шарқшунослик университети талабалари Олий Мажлис Сенатига ташриф буюрди.

    Талаба ёшларга Ёшлар парламенти раиси Бехзод Тўхтамуродов ҳамроҳлик қилиб, Сенатнинг фаолияти, қонунчиликдаги янгиликлар ва парламент назорати доирасидаги муҳим масалалар ҳақида батафсил маълумот берди.

    Шунингдек, талабаларга Ёшлар парламентининг мақсад-вазифалари, фаолияти ва ташкилий тузилмаси ҳамда унга аъзо бўлиш тартиби юзасидан тушунтиришлар бериб ўтилди.

    Ёшлар билан суҳбат давомида уларнинг парламент юқори палатаси фаолияти бўйича қизиқтирган саволларига жавоб берилиб, ўзаро фикр алмашилди. Талабаларнинг Ёшлар парламенти билан ҳамкорлик қилиш борасидаги таклифлари эшитилди, деб хабар беради Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати.

    Учрашувдан сўнг талаба ёшлар Сенат биноси ва фаолияти билан танишди.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates