Тошкент давлат транспорт университетида «Вазир кубоги» кураш мусобақаси ғолиблари тақдирланди

    «Ўзбек спорти» бренди номи билан курашнинг жаҳон аренасидаги ролини ошириш, ёшларнинг миллий спортимизга бўлган қизиқишини қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш, айниқса ёшларнинг мазкур спорт тури билан шуғулланиши учун зарур шарт-шароитлар яратиш мақсадида бир қанча чорна-тадбирлар амалга оширилмоқда.

    2020 йил 4 ноябрь куни Президентимизнинг «Кураш миллий спорт турини ривожлантириш ва унинг халқаро нуфузини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинган эди. Мазкур қарорда 2021 йилдан бошлаб, ҳар икки йилда бир марта кураш бўйича олий таълим муассасалари талабалари ўртасида халқаро мусобақа ўтказилиши белгиланган.

    Олий таълим муассасалари талабаларини кураш бўйича халқаро мусобақаларга тайёрлаш мақсадида шу йил февраль ойидан юртимиздаги олий таълим муассасаларида кураш бўйича «Ректор кубоги» мусобақалари ўтказилди. Унда 3000 мингдан ортиқ талабалар иштирок этди.

    «Ректор кубоги» ғолиб ва совриндорлари Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри саралаш баҳсларида иштирок этиб, «Олий ва ўрта махсус таълим вазири кубоги» республика босқичига йўлланмани қўлга киритишди.

    31 март куни Тошкент давлат транспорт университетида олий таълим муассасалари талабалари ўртасида кураш бўйича илк маротаба «Вазир кубоги» мусобақасига старт берилди.

    Мусобақада Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан жами 15 жамоа иштирок этди. 8 вазнда қизлар, 7 вазнда йигитлар ўртасида, жами 15 вазнда бўлиб ўтган мусобақаларда 220 нафар курашчи-талабалар баҳсга киришди.

    Бугун Тошкент давлат транспорт университети кураш мусобақаларининг ғолиб ва совриндорларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

    Финал босқичи ғолиби ва совриндорларини тақдирлаш маросимида Олий ва ўрта махсус таълими вазири Абдуқодир Тошқулов иштирок этди ва талаба ёшларни қутлади.

    Уч кунлик баҳслар якунига кўра медаллар жамғариш бўйича умумжамоа ҳисобида Сурхондарё вилояти талабалари биринчи ўринни эгаллади ва кубокни қўлга киритди.

    Дилшод Раҳматов,

    Тошкент давлат транспорт университети матбуот котиби

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates